Кучли ёмғир туфайли Китобда 4 та хўжаликни сув босди
Кеча, 14 май куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари оқиб ўтган. Натижада «Жиллисув» аҳоли пунктида 4 та хўжаликни сув босган.
Қашқадарё вилояти ФВБ бошчилигида ҳудудий ФВДТ хизматлари куч-воситаларини жалб қилган ҳолда кўча ва ариқлар, шунингдек, «Жиллисув» маҳалласи ҳудудининг ички ирригация тизимларини тозалаш ишлари амалга оширилди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этишга Қашқадарё вилоятининг ҳудудий ФВДТ хизматларидан 81 киши, 5 та техника жалб қилинган.
Сел оқимлари оқибатида жабрланган ва вафот этганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter