Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Металлург» футбол клуби ходими қаҳрамонлик кўрсатди

«Металлург» футбол клуби ходими қаҳрамонлик кўрсатди

«Металлург» футбол клуби ходими Даниэл Коршунов Бекободдаги каналда чўкаётган болани қутқарди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Даниэл Коршунов ҳар куни эрталаб ва кечқурун клуб қароргоҳи ёнидан ўтувчи канал бўйлаб сайр қилишга одатланган.

Одатга кўра, сув ёқалаб сайр қилаётганида бирдан кимнингдир каналда бир кўриниб, бир кўринмай чўкаётганига кўзи тушади. Даниэл ўйлаб ўтирмасдан ўзини каналга отади. Сув шитоби тез, ўпқон кишини домига тортсада, у чўкаётган болага бир зумда етиб боради ва уни қирғоқ томон судрайди. Канал чети сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган. Болакайни амаллаб қирғоққа узатади. Ёрдамга етиб келганлар болани ҳам, Даниэлни ҳам қирғоқдан тортиб чиқаришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг