Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев коронавирусдан вафот этди
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди. Марҳумда коронавирус инфекцияси аниқланиб, даволанишда бўлган.
Ушбу маълумотни вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига асосланиб ЎзА хабар берди.
Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 март куни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Унгача маҳалла раисларини ҳақорат қилгани аудиоси тарқалган Бахтиёр Ражабов истеъфога чиқарилганди.
Бахтиёр Ражабовдан аввалги ҳоким Равшан Комилов эса «маккажўхори воқеаси» билан оммага машҳур бўлганди.
Шунингдек, 6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам вафот этгани хабар қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter