Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирободдаги ЙТҲ аянчли натижа билан тугади

Мирободдаги ЙТҲ аянчли натижа билан тугади

Фото: ИИББ матбуот хизмати.

17 август куни Миробод тумани, Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган С.А. «Nexia» автомашинасида ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, бироқ автомашина йўловчиси 1999 йилда туғилган Э.Р. олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг