Наманганда темир йўлдаги авария сабаб олти киши ҳалок бўлди

Наманганда темир йўл кесишмасидаги ЙТҲ сабаб олти киши ҳалок бўлди.
2025 йил 13 сентябр куни Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар қилган.
Gentra автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, яқинлашиб келаётган поезд олдидан темир йўлни кесиб ўтишга уринган. Маълумотларга кўра, машинада олти киши бўлган: беш аёл ва кичик бола. Кучли тўқнашув натижасида машинада ҳеч ким омон қолмаган.
Поезд машинистлари шошилинч тормозни қўллашди, аммо фожианинг олдини олишнинг иложи бўлмади. Поездга озгина зарар етган.
Ушбу ҳодиса ҳайдовчиларнинг асосий хавфсизлик стандартларига риоя қилмаслиги масаласини яна бир бор кўтаради, дейилади темир йўл расмийлари хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter