Навоийда рақсга тушган қизларнинг ота-оналари жазоланди
Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизлар таълим даргоҳида беҳаё қилиқлар қилиб рақсга тушгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизматининг маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 сентябр куни Навоий вилояти Кармана тумани касб-ҳунар мактабида содир бўлган.
«Унда 2 нафар ўқувчи қиз касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ўзбекона урф-одатларимизга тўғри келмайдиган рақсга тушиб, ушбу ҳаракатларни тасвирга олишган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишган. Ушбу ҳолатлар мутасадди раҳбарлар ҳамда вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбиясига оид қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинди
Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модда 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилди», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter