Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийдаги фожиали ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Навоийдаги фожиали ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Бугун, 8 июнь куни ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги заводлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган хабарлар тарқалди. 

Ушбу ҳолат кеча 7 июнь куни тахминан соат 15:52да Навоий вилояти Кармана тумани, «Боғишамол» МФЙ ҳудудидаги «Zarafshon Golden Grооp» МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ёнғин жойида бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юз берган ҳудудга етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг