Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Nest One» биносида содир бўлган ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди

«Nest One» биносида содир бўлган ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди

Скриншот

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан «Nest One» турар жой комплексида келиб чиққан ёнғин бўйича расмий маълумот берилди. 

Айтилишича, ҳодиса бугун соат 10:02 да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган «Nest One» турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида содир бўлган. Маълум бўлишича у ердаги 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган.

Мазкур вазият юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жоийга етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни баратраф этганлар.

Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг