Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтиариқдаги кўчат омборида ёнғин содир бўлди

Олтиариқдаги кўчат омборида ёнғин содир бўлди

23 февраль куни соат 13:24 да “112” ягона тезкор чақирув тизими орқали Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олтиариқ тумани “Повирғон” МФЙ, “Кампикой” кўчасида жойлашган дарахт кўчатлари сақлаш омбори (музлатгич)да ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълумотга кўра, ёнғин жойига 7 та қутқарув бўлинмаси техникаси соат 13:30 да етиб борган. Куч ва воситаларнинг тезкор ҳаракати натижасида ёнғин соат 13:42 да ўраб олинган ва бартараф этиш ишлари олиб борилган.

Ёнғин соат 14:20 да батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг