Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Онаси айиқнинг қафасига улоқтирган қизалоқнинг ҳолати ҳақида ССВ маълумот берди

Онаси айиқнинг қафасига улоқтирган қизалоқнинг ҳолати ҳақида ССВ маълумот берди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Кеча, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди.

Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.

Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

2018 йилда туғилган  қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва  бош мия чайқалиши кузатилган.  Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида.

Эслатиб ўтамиз, 3 ёшли қизини айиқлар қафасига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг