Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўт ўчириш машинаси ва Lacetti ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Ўт ўчириш машинаси ва Lacetti ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 11 июл куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, Олмазор тумани Муҳокама кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлаётгани юзасидан келиб тушган хабарга кўра, чақириққа асосан манзил томон ҳаракатланиб кетаётган ISUZU русумли ёнғин қутқарув махсус транспорт воситаси ҳамда 2001 йилда туғилган С.Ф. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг