Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қибрайдаги суиқасд бўйича яна 3 нафар шахс қамоққа олинди – Бош прокуратура

Қибрайдаги суиқасд бўйича яна 3 нафар шахс қамоққа олинди – Бош прокуратура

Жорий йил 26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги «Range Rover» русумли автомашинага қарата 2 нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суииқасд қилиб, номаълум томонга яширингани ва мазкур «иш»га алоқадорликда гумон қилинган бир нафар шахснинг қўлга олингани хабар қилинган эди.

Бош прокуратура  «ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушлангани» ҳақида маълумот берди.

«Бош прокуратура томонидан Қибрайдаги қотилликка суиқасд ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади идора хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг