Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўткир ҳидли ўсимлик, сақичсимон модда, пневматик қурол...

Ўткир ҳидли ўсимлик, сақичсимон модда, пневматик қурол...

ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида навбатдаги фактлар аниқланди.

2022 йил 27 июль куни соат 11:45 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган «А.Турбанов» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Юлдашев ва Х.Тошматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Е.К. бошқарувидаги «Matiz» русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 2 дона целлофанда, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Е.К. ва топилган моддалар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

2022 йил 28 июль куни соат 01:15 ларда, Бектемир туманида жойлашган «Бектемир» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Қосимов ва Б.Рустамовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Lacetti русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1984 йилда туғилган Р.З.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.З. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

2022 йил 27 июль куни соат 16:50 ларда Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими О.Мелибоев томонидан, Уйсозлар кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1994 йилда туғилган Т.Х.нинг ёнидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.Х. ва топилган қурол Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг