Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет қатор ҳудудларда кўчки хавфини эълон қилди

Ўзгидромет қатор ҳудудларда кўчки хавфини эълон қилди

Ўзгидромет хизмати 2026 йил 16-19 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли қатор ҳудудларида қор кўчкиси хавфини эълон қилди.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чатқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг