Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди

«Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди

Жорий йилнинг 5-9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида.

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон туманларида.

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарканд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида.

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида.

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида.

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент, Бекобод туманларида.

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида.

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида.

Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг