Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қоидани менсимаган «Tracker» жарима майдонига тушди

Қоидани менсимаган «Tracker» жарима майдонига тушди

Ижтимоий тармоқларда «Tracker» автомобили ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Андижон вилоятида кузатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарликни эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан 2023 йил 24 декабрь куни содир этилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ва 135-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг