Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда мактаб директори ва ўқувчи муштлашди. Ҳокимлик баёноти

Қашқадарёда мактаб директори ва ўқувчи муштлашди. Ҳокимлик баёноти

Кадр: Bugun.uz

Тармоқда директор ва ўқувчи муштлашгани видеоси тарқалганди. 

Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ҳокимлиги мазкур воқеага муносабат билдирган. 

Муносабатда айтилишича, ушбу воқеа 2022 йил 15 июль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида Нишон туман 2-сонли касб-ҳунар мактабида содир бўлган. Унда директор Г.У. ва ўқитувчи Х.О. ўзаро тортишиб қолиши оқибатида келишмовчилик юзага келган.

Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича Нишон тумани ҳокими ўринбосари С.Худойқулов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, бу воқеанинг асл сабаби кенг жамоатчилик билан бирга ўрганилди.

Шу ўринда, Нишон туман 2-сонли касб-ҳунар мактаби директори ва ўқитувчи айни вақтда ўзаро келишиб олган ҳолда, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай гина-кудратни сақлаб қолмаган ва келажакда дўстона руҳда биргаликда ишлашга келишишган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Нишон туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг