Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёдаги сув омборидан катта миқдорда сув отилиб чиққани айтилди

Қашқадарёдаги сув омборидан катта миқдорда сув отилиб чиққани айтилди

Фото: Xabar.uz

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида жойлашган Ҳисорак сув омборида катта миқдорда сув отилиб чиқаётгани видеолари тарқалди. 

Xabar.uz ўқувчиларининг маълум қилишича, сув омборида яқинида жойлашган Мираки шаҳарчасида вазият ҳозирча барқарор. Лекин сув тўғонидан катта миқдорда сув чиқмоқда. У Оқсув дарёсига йўналтирилмоқда. 

Манбаларимиздан бирининг айтишича, вилоят раҳбарияти сув омбори ҳудудига келган. 

Вилоят ҳокимлиги, ФВВ ва бошқа идоралар ҳозирча расмий изоҳ берганича йўқ. Xabar.uzнинг расмий тузилмалардаги манбасига кўра, тез орада расмий хабар эълон қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг