Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимларини урган раҳбар жазога тортилди

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимларини урган раҳбар жазога тортилди

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ижтимоий тармоқда «Қорақалпоғистон ЙҲХБ бошлиғи ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, уларга куч ишлатди» сарлавҳаси остида тарқалган видео тарқалди.

Унда айтилишича, раҳбар ЙПХ ходимларини кам протокол тузишда айблаб, куч ишлатган. 

Видеода акс этган ҳолат, 2021 йилнинг 14 февраль куни содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан вазирликнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси капитан Б.Хожановга нисбатан тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган.

Вазирликнинг тегишли соҳавий хизматлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви якуни бўйича, капитан Б.Хожанов кўл остидаги ходимларга қупол муносабатда бўлганлиги ҳамда хизматда камчиликларга йўл қўйганлиги учун «лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ушлаб қолиш» қаттиқ интизомий жазо чораси кўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг