Салкам 2 триллион сўмлик зарар: Чирчиқ дарёсидаги ноқонуний фаолият фош этилди
Иллюстратив фото.
Чирчиқ дарёси ўзанидан рухсатномасиз қум-шағал олиш натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,9 трлн сўмлик зарар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда «B.I.» МЧЖ масъул шахслари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўзанидан махсус техникалар ёрдамида тегишли рухсатнома олмасдан 101,2 минг м3 норуда фойдали қазилма ҳисобланган қум-шағал хом ашёсини қазиб олгани аниқланган.
Натижада давлат ва жамият манфаатларига 1,9 трлн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter