Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда аёл уч боласи билан ўзини каналга ташлади. Икки гўдак нобуд бўлди

Самарқандда аёл уч боласи билан ўзини каналга ташлади. Икки гўдак нобуд бўлди

Фото: «Xabar.uz»

2022 йил 3 ноябрь куни Самарқанд тумани «Жарқишлоқ» маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган Қ.А. қайнонаси билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчилик натижасида унга «аччиқ қилиб», ўзини 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда Самарқанд тумани «Янгиариқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаб юборган.

Қайд этилишича, туманнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган «Оқ-амур» номли ошхонада ишловчи фуқаролар томонидан улар сувдан чиқариб олинган.

Афсуски аёлнинг икки нафар фарзанди вафот этган. Ўзи ва яна бир фарзанди туман марказий шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб даволаниш учун шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд туман прокуратураси томонидан терговга-қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг