Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда ўз онасини ўлдирган шахсга нисбатан суд жараёни бошланди

Самарқандда ўз онасини ўлдирган шахсга нисбатан суд жараёни бошланди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида ўз онасини қасддан ўлдирганликда айбланаётган шахсга нисбатан суд жараёни бошланди. Жиноят иши вилоят суди судьяси  Б.Алиқулов раислигида кўриб чиқилаётир.

Манбамизга кўра, 45 ёшли судланувчи А. Б. муқаддам қасддан баданга оғир шикаст етказиш айблови билан судланади. Жазони ўташ жараёнида белгиланган қоидаларини бузгани учун унга нисбатан қўлланган жазо чораси ўзгартирилишидан норози бўлган А. Б. бунда онасини айблайди. Жазо шакли ўзгартирилишига онасини сабабчи деб билгани ва волидасининг аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган даржада юриш-туриши чандон норозилик уйғотиши оқибатида у «ҳаммасидан бир йўла қутулиб қўя қолиш» режасини тузади. Натижада у 2020 йил 20 июнь куни  кечаси,  маст ҳолатда, онасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиради.

Суд жараёни давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг