Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифохона ҳовлисида пичоқвозлик содир бўлди

Шифохона ҳовлисида пичоқвозлик содир бўлди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда Китоб туманида фуқаролар ўртасида муштлашув бўлаётганлиги хақида видеолар тарқалди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 18 июль куни соат тахминан 12.00ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, «Самарқанд» маҳалласи ҳудудида, маҳаллий яшовчилар ўртасида шахсий адоват замирида жанжал юзага келиб, улардан фуқаролар Т.О. ва П.И.лар тан жароҳатлари билан Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилганлар.

Шу куни, соат тахминан 15.30ларда шифохона ҳовлисида тўпланган, жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув келиб чиққан.

Аниқланишича, ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. машинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака ва ука Р.Ф. ва Р.Ф. ҳамда Р.Б.лар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг