Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сижжак йўлида пичоқли тўқнашув бўлди

Сижжак йўлида пичоқли тўқнашув бўлди

Жорий йил 1 октябр куни соат 16:50 лар атрофида Мудофаа вазирлигининг Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажариш учун кетаётиб, Тошкент — Сижжак йўналишидаги автомобил йўлининг ёқасида икки нафар фуқаро ўзаро жанжаллашаётганига гувоҳ бўлишган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, ҳарбий хизматчилар зудлик билан машинани тўхтатиб, уларга яқинлашганида фуқаролардан бири жароҳатланган, иккинчисининг қўлида ўткир пичоқ борлигини кўришган. Улар ҳар иккала фуқарони бир-биридан узоқлаштириб, қўлга олишади ва жароҳатланган фуқарони Чорбоғ тез тиббий ёрдам бўлимига, иккинчисини эса ички ишлар бўлимига олиб борган.

Дастлабки сўров натижасида олинган маълумотларга кўра, 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро С.М. 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган A.П.га тегишли бўлган автомобилда йўловчи сифатида Чорбоғ қўрғонида жойлашган “Бочка” номли ошхонага олиб бориб қўйиши учун 200 минг сўм пул эвазига келишган.

Манзилга яқин келганда фуқаро С.М. Тошкент — Сижжак йўлининг хилват жойида машинани тўхтатишни ва шу ерга яна бир ҳамроҳи келишилган пулни олиб келиб беришини айтади. Бироз вақт ўтгач, ўзаро суҳбатлашиш жараёнида машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган С.М. фуқаро A.П.га тўсатдан пичоқ билан ҳужум қилиб, унинг орқаси ва белига тан жароҳати етказган. А.П. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида машинадан тушиб қочаётган вақтида ҳарбий хизматчилар келиб қолган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар бўлими ходимлари томонидан дастлабки суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг