Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1,5 трлн долларгача етказмоқчи

Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1,5 трлн долларгача етказмоқчи

Фото: Арцах

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг 2027 йилги ҳарбий бюджети 1 трлн доллар эмас, балки 1,5 трлн долларни ташкил этиши кераклигини таъкидлади.

Айтилишича, бу АҚШ хавфсизлигини таъминловчи ва ҳар қандай рақибдан мудофаа қила олувчи «орзу армияси»ни яратиш имконини беради.

«Сенаторлар, Конгресс аъзолари, вазирлар ва бошқа сиёсий вакиллар билан узоқ ва мураккаб музокаралардан сўнг шундай хулосага келдимки, мамлакатимиз манфаати учун, айниқса, ҳозирги ўта ташвишли ва хавфли даврда, 2027 йилги ҳарбий бюджет 1 трлн доллар эмас, балки 1,5 трлн долларни ташкил этиши керак», — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун: АҚШнинг 2026 йилги ҳарбий харажатлари учун Конгресс 900 млрд доллардан зиёд маблағ ажратган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг