Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини «Спарк» устида «сайр қилдирди»

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини «Спарк» устида «сайр қилдирди»

Скриншот

Андижонда «Спарк ҳайдовчиси ЙПХ ходимини сайр қилдирди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

Маълум бўлишича, 19 июнь куни Андижон шаҳрида «Спарк» ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б.Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган. ЙПХ ходими И.Бобобеков «Спарк» автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган.

Автомобиль капотига осилиб қолган И.Бобобеков тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.

Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган. Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг