Сурияда Россия самолёти ҳалокатга учради

Сурияда Россиянинг йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Маълумотларга кўра, самолётда Россия ҳарбийлари — 33 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлиб, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Самолёт Ҳалабдан Хмеймим томон учган. Воқеа Москва вақти билан соат 15:00 да содир бўлиб, Ан-26 русумидаги Россия самолёти учиш-қўниш йўлагига тахминан 500 метр қолганда ерга урилган. Ўша вақтда об-ҳаво яхши эканлиги таъкидланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, фалокат сабаби техник носозликдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter