Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда «Малибу» эгаси «Камаз»ни ўққа тутди

Сурхондарёда «Малибу» эгаси «Камаз»ни ўққа тутди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида «Малибу» ҳайдовчиси катта йўлда кетаётиб, ёнидаги пневматик тўппонча билан «Камаз»га қарата икки марта ўқ узган.

Воқеа 27 август куни соат 16.34 ларда туманнинг Шифобулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Айтилишича, пневматик тўппонча, 1 дона магазин ва ўқлар текшириш учун ҳужжатлаштириб олинган. 28 август куни «Малибу» эгасига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг