Сурхондарёда ўз қизига нисбатан шафқатсизлик қилган ота қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ота ўз қизига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалиши ортидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 июль куни Қумқўрғон туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи 1993 йилда туғилган Ч.Б. вояга етмаган қизини қийнаётгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Текширув давомида аниқланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео 2025 йил 30 декабр куни тасвирга олинган бўлиб, унда ота қизига нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этаётгани акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter