Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик прокурорларга танбеҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига танбеҳ берди. Бу ҳақда Светлана Боймирзаевна «Xabar.uz» мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
Журналистнинг қорақалпоғистонлик давлат арбобига оид нотўғри ахборот эълон қилиши ортидан айрим маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари қоқ ярим тунда прокуратура органларига чақиртирилиб, тушунтириш хатлари ёздирилиши баробарида иш қуроллари олиб қўйилганига оид саволига Бош прокуратуранинг кўп ғалваларга балогардон мутасаддиси қуйидагича жавоб берди:
— Кеча шу масалада Қорақалпоғистон прокурори билан гаплашдим. Вазиятни муҳокама қилиш жараёнида ҳолат юзасидан суриштирув ўтказган ходимларнинг хатти-ҳаракатини оқлаб бўлмаслигини айтиб, уларга қаттиқ танбеҳ бердим. Қорқалпоғистонлик айрим ҳамкасбларим кечанинг ўзида маҳаллий журналистлардан узр сўрашган.... Айни пайтда ўша ходимларнинг хатти-ҳаракатлари ўрганилмоқда, натижасига қараб тегишли чора кўрилади. Начора, шоли курмаксиз бўлмас экан-да... Бироқ бу — энди нотўғри ахборот тарқатганлик ҳолати «ёпилиб» кетар экан-да, деган маънони англатмайди. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориляптиа. Натижасига қараб, қонунийлик таъминланади барибир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter