Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоғли ҳудудлар аҳолиси огоҳлантирилди

Тоғли ҳудудлар аҳолиси огоҳлантирилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 20−22 март кунлари сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди.

Кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 20−22 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати.

Қайд этилишича, кучли ёмғирлар туфайли республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.

Шамол ҳам айрим жойларда кучли бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг