Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг икки вилоятига таъсир қилди

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг икки вилоятига таъсир қилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 12 март куни Тошкент вақти билан 20:26 да (12.03.2023 йил, Гринвич бўйича 15:26 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,31 градус шимолий кенглик; 67,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 260 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Самарқанд вилоятида 3 балл, 63 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 93 км.

Аввалроқ Афғонистонда 5 магнитудали зилзила кузатилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг