Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москва аэропортларида мингдан ортиқ тожикистонлик қолиб кетяпти – Тожикистон ТИВ

Москва аэропортларида мингдан ортиқ тожикистонлик қолиб кетяпти – Тожикистон ТИВ

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида мингдан ортиқ мамлакат фуқароси сақланаётганини билдирди.

Баёнотда қайд этилишича, 27 апрел ҳолатига биргина Внуково аэропортидаги вақтинчалик ҳибсхона Тожикистоннинг 954 фуқароси, жумладан, Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ҳам сақланяпти.

Қўшимча қилинишича, аэропорт чегара-назоратидаги узоқ кутишлардан сўнг 322 нафар Тожикистон фуқароси ичкарига ўтказилган.  Шу билан бирга, Россия томони яна 306 кишини мамлакатга киритилмайдиганлар рўйхатига қўшишни режалаштиряпти.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Жуковский, Домодедово ва Шереметево аэропортларида ҳам оғир вазият кузатилаётганини, уларда ўнлаб одамлар вақтинчалик сақлаш зонасида сақланаётганини маълум қилди. Вазирликнинг қайд этишича, Тожикистон фуқаролари ноқулай шароитларда сақланяпти ва улар иссиқ овқат билан таъминланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 27 апрел оқшомида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларини Россияга бормасликка чақирган ва юзлаб фуқаролар Қозоғистоннинг Жанубий Урал вилояти ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасида қолиб кетганини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг