Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ҳавосининг ифлосланиши сабаби айтилди

Тошкент ҳавосининг ифлосланиши сабаби айтилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳри кеча, 17 октябрь куни дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида биринчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ходимлари томонидан пойтахтнинг 5 та нуқтасидан таҳлил натижалари олинди.

Қайд этилишича, ушбу жараёнга Давлат экология қўмитасининг мобил лабораторияси ва мутахассислари жалб этилиб, намуналар асосида таҳлиллар амалга оширилган.

Олинган намуна натижалари 2-нуқта (Юнусобод тумани 6-мавзе)да умумий чанг миқдори бўйича белгиланган (ПДК) меъёрдан ортиқлигини кўрсатган.

Мутахассислар фикрига кўра, узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг йўқлиги, кучсиз шамоллар, ҳароратнинг инверсияси атмосфера ҳавосининг турғунлигига имкон берган. Бунинг натижасида ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланиши кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг