Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда она-болани машина уриб юборди. Беш ёшли бола шифохонада вафот этди

Тошкентда она-болани машина уриб юборди. Беш ёшли бола шифохонада вафот этди

2022 йилнинг 30 июль куни тахминан соат 15:30 ларда, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ш. ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 70 L 839 FA бўлган МАТИЗ русумли автоуловда ЙТҲ содир этди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, у Олмазор тумани Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва 14-сонли оилавий поликлиника қаршисида йўлни кесиб ўтаётган пиёда — 1988 йилда туғилган Т.Н. ва 2017 йилда туғилган Х.М.ни уриб юборган.

Натижасида пиёда Т.Н. ва Х.М.лар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига ётқазилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай, вояга етмаган Х.М. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. А.Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Бектемир туманида ҳам МАТИЗ русумли автоулов иштирокида аянчли ҳодиса содир бўлгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг