Тошкентда ёниб кетган машина ҳайдовчиси омон қолди
Бугун, 7 июнь куни Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида ёнилғи ташувчи машина ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Хабарга кўра, воқеа 7 июнь куни тахминан соат 19:00 да Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида, Мирзо Улуғбек туманида рўй берган. «TransSeulQurilish» унитар корхонасига қарашли «Hyundai» русумли машина ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга қараганда, бунга техник носозлик сабаб бўлган.
Машина ҳайдовчиси оловни мустақил равишда ўчиришга ҳаракат қилгани сабабли юзидан ва қўлидан кичик куйиш жароҳатларини олган. Унга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter