Нью-Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қизча мактаб автобуси остида қолиб ҳалок бўлди
Бруклиннинг Бат-Бич туманида 11 ёшли қиз мактаб автобуси уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳалок бўлган қиз — ўзбекистонликлар оилада туғилган Амира Аминовадир.
CBS телеканали хабар беришича, фожиа 5 февраль куни соат тахминан 15:00да, болалар мактабдан чиқаётган пайтда содир бўлган. Қизча йўлни пиёдалар ўтиш жойдан кесиб ўтаётганида автобус ўнг томонга бурилаётиб, уни уриб юборган.
Қиз шошилинч тарзда касалхонасига олиб кетилган, лекин ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
Автобус ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган, аммо кўп ўтмай полиция томонидан ушланган.
Бош консулхона боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, тўлиқ ҳажмда зарур ёрдам кўрсатишга тайёр ҳамда Нью-Йорк шаҳридаги тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter