Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водийда 4 баллик зилзила содир бўлди

Водийда 4 баллик зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бугун, 17 апрел куни Тошкент вақти билан 09:34да (04:34 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда зилзила содир бўлганини хабар қилди.

Координаталар 41,02 градус шимолий кенглик, 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда M=4. Чуқурлик H=10 км. Тошкентгача масофа 214 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган: 7 км, 4 балл.
  • Андижон: 57 км, 2 балл.
  • Фарғона: 71 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг