Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Халқ сўзи» журналисти автоҳалокатда ҳалок бўлди

«Халқ сўзи» журналисти автоҳалокатда ҳалок бўлди

"Халқ сўзи" газетаси журналисти Саиджон Махсумов 36 ёшида автоҳалокат ҳодисаси оқибатида вафот этди.

Саиджон Махсумов 1986 йилнинг 12 май кунида Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.

С.Махсумов кўп йиллар давомида "Маърифат" ва "Халқ сўзи" газеталарида ишлаган.

Xabar.uz таҳририяти марҳум ҳамкасбимизнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг