Яккабоғлик эркак бир неча аёлнинг устига бензин сепди! Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда (видео)
Ижтимоий тармоқларда эркак бир неча аёлнинг устига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани акс этган видео тарқалди.
Елим идиш кўтарган эркак ўзига қаршилик кўрсатаётган аёллар устига бензин сепар экан, ўз навбатида аёллар ҳам унга қаттиқ қаршилик қилинаётгани акс этади тасвирда. Ола-тасир, ур-сурлар боғ майдонида юз бергани ва жанжал ер майдони талашишдан келиб чиққанини тахмин қилиш мумкин.
Бош прокуратура билан боғланганимизда маҳкама матбуот хизмати воқелик Яккабоғда юз берганини тасдиқлай олишини айтди, холос. Айни пайтда ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 июль куни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев шахсан ўзи «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузаётган пайтда тадбиркор томонидан устига бензин сепиб, ўт қўйиб юборганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter