Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна икки нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Яна икки нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига  қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб,  шифокорлар томонидан  стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг