Коронавирус лабораторияда яратилган — хулоса
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг COVID-19 бўйича қўмитаси икки йиллик ўрганишлардан сўнг якуний ҳисоботини берди. Унга кўра, коронавируснинг ушбу тури Хитойдаги лабораторияда яратилган ва бу тажрибаларга АҚШ ҳам пул ажратган.
Ҳисоботдан асосий бандлар:
— Уханда вирусология институти бор, номи — WIV;
— У ерда айрим вируслар, жумладан, коронавируснинг функцияларини кучайтириш бўйича тадқиқотлар ўтказилган;
— Хитойликлар хавфсизлик техникасига унча риоя қилишмаган, бунинг оқибатида нулинчи беморга вирус юққан бўлиши мумкин;
— 2019 йилнинг кузида WIVнинг бир неча ходими симптомлари COVID-19ни эслатувчи қандайдир касалликка чалинган;
— АҚШ ҳам бунга дахлдор: грант тизимлари орқали Ухандаги вирусология институти (WIV)да ўтказилаётган тажрибаларни молиялаштириб келган. Бунинг жумласига кўршапалаклар коронавируси ва одамларнинг бу вирусни юқтириш эҳтимоли бўйича тадқиқотлар ҳам киради;
— Локдаунлар (карантинлар) вазиятни фақат ёмонлаштирди, бутун бошли авлод — ҳам инсоният, ҳам иқтисодиёт учун унинг оқибатлари даҳшатли бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter