Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгиҳаёт туманида эҳсон қутисини ўғирлаган шахс ушланди

Янгиҳаёт туманида эҳсон қутисини ўғирлаган шахс ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаб кетгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлаётганди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 28 январ куни соат тахминан 18.00 ларда номаълум шахс пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани, «Ташаббус» маҳалласи ҳудудидаги дўконларнинг бири олдида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган фуқаро Д.И. аниқланиб, қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг