Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Зарафшон» дарёси бўйидаги тўқайзор яна ёнди

«Зарафшон» дарёси бўйидаги тўқайзор яна ёнди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 13 январь куни соат 16:30 ларда Жомбой тумани «Олмазор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Зарафшон» дарёси бўйидаги тўқайзорда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга ФВБ нинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабарлар келиб тушмаган.

Ҳозирда ФВБ ходимлар томонидан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

Ушбу тўқайзорда деярли ҳар йили ёнғинлар юзага келади. Авваллари тўқайзорда қалин дарахтлар кўп бўлган. Ёнғин натижасида катта дарахтлар кесилиб, ўтин қилиб сотилган. Ҳозирда тўқайзорда йирик дарахтлар деярли қолмаганган. Борлари ҳам ҳар ёнғиндан кейин кесиб юборилади. Шу сабаб «Зарафшон» миллий табиат боғи асосан майда буталар ва ёнғинлардан кейин қайта ўсиб сиққан чакалаклар билан қопланган.

Аввалроқ «Зарафшон» миллий боғи ҳудудида ноқонуний бинолар қурилиши авж олгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг