Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги уй канализациясидан болакай мурдаси топилди

Россиядаги уй канализациясидан болакай мурдаси топилди

Россиянинг Новгород вилоятидаги хусусий уйнинг тозалаш тизимидан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди. Бу ҳақда минтақавий матбуот хизмати хабар берди.

Департамент матбуот хизмати уйда яшовчи аёл тиббий ёрдам сўраганлиги ва муддатидан олдин кечаётган туғруқ ҳақида хабар берган. Шифокорлар ташрифидан сўнг, воқеа ҳақида маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган.

Терговчилар воқеа содир бўлган жойни текшириб, барча ҳолатлар бўйича текшириш ишлари олиб борилмоқда. Кичкинтойнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширувнинг бориши тергов бўлими раҳбарияти назорати остига олинди, деб ёзади RТ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг