Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ўзбекистон қонунчилигида жорий йил 1 сентябрдан нималар ўзгариши ҳақида қисқача маълумотлар тўпланди.

Улар қуйидагилар:

  • телекоммуникация ташкилотлари;
  • хусусий тиббиёт муассасалари;
  • нодавлат таълим ташкилотлари;
  • суғурта ташкилотлари.
  • Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.
  • Жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.
  • Автомобилнинг эгаси ёки давлат рақами ўзгарганда “тонировка” рухсатномаси амал қилишда давом этади.
  • Президент қарорига асосан ойналар тусини ўзгартиришга рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати автоматик тарзда сақлаб қолинади.
  • Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади.

Президент қарорига биноан:

  • озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан биринчи навбатда туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдорида берилади;
  • идоралараро комиссиялар озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳаларини ўрганиб чиқиш ва молиялаштириш бўйича асослантирилган хулосаларни тайёрлашга масъул ҳисобланади.

«Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиб-таомиллари Молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилади.

  • Шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади

Президент қарорига асосан шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади.

Бунда:

  • якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмайди ва ушбу тоифадаги шифокорларга ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
  • якка тартибдаги оилавий шифокорларга ўзига бириктирилган аҳолига бепул кўрсатилаётган хизматлар учун тўлов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали берилади;
  • якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш тажрибаси дастлаб 2022 йил якунига қадар Сирдарё вилоятида, кейинчалик эса босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этилади.
  • 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.
  • Етим болаларни оилавий болалар уйларига тарбияга олиш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида амалга оширилади.

Президент қарори билан оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ташкил этилади.

Қарорга кўра, оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак.

Оилавий болалар уйлари тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган фуқаролар томонидан ташкил қилишга рухсат этилади.

Шунингдек, қарорда оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга ҳар бир тарбияланувчининг яшаш харажатлари учун Давлат бюджетидан тегишли миқдорда ҳар ойлик маблағ ажратиш назарда тутилган.

  • Етим болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади.

Президент қарорига биноан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлигини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш йўлга қўйилади.

Маълумот учун, 2021 йил 15 августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилиши тартиби ўрнатилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига мувофиқ 1 сентябрдан мамлакатимизда дори воситаларини маркировкалаш бошланади. Тизимни жорий ошириш босқичма-босқич амалга оширилади ва қуйидаги гуруҳларни ўз ичига олади:

• 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб иккиламчи (ташқи) қадоқдаги дори воситалари, этим дори воситаларидан ташқари.
• 2022 йил 1 ноябрдан бирламчи (ички) қадоқдаги ва ангропрепаратдаги дори воситалари (этимдан ташқари).
• 2023 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида этим дори воситалари (кам учрайдиган касалликларни даволаш учун), шунингдек дори воситаларининг давлат реестрига киритилган.
• 2025 йил 1 февралдан бошлаб рўйхатга киритилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда тасдиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг