Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юрак ҳам бор экан. Андижон вилояти ҳокими мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича шошилинч топшириқ берди

Юрак ҳам бор экан. Андижон вилояти ҳокими мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича шошилинч топшириқ берди

Фото: Zamon TV

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳаммани мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича шошилинч топшириқ берди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев хабар бериб ўтди.

«Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қилган ишини қаранг.

2 августда Президент ёниб-куйиб, қайғуриб, жон куйдириб селектор қилди, бу кишим эса 3 август куни ҳаммани мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳақида ШОШИЛИНЧ ТОПШИРИҚ берибди. Мақсад — Президентга ишлар жадал кетаётганлиги ҳақида кўрсатиладиган видеони чиройли чиқариш учун экан.

Товба, буларга ҳақиқатдан мутлақо фарқи йўқ экан, на Конституция, на қонун, на Президент гаплари таъсир қилади.

Қойил, шунчаки қойил! Юрак ҳам нақ китнинг юраги экан!» — дея ёзади Хушнуд Худойбердиев.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Бухорода бюджет ташкилотлари ходимлари қабристонни тозалаш бўйича мажбурий меҳнатга жалб этилгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг