Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Асаканинг «каратэчи» ҳокими жиноий жавобгарликка тортилди

Асаканинг «каратэчи» ҳокими жиноий жавобгарликка тортилди

Андижон вилояти, Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан озодликдан чеклаш жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратурасига таяниб «Дарё» хабар бермоқда

Қайд этиишича, Мансур Алихоновга нисбатан жиноят кодексининг бешта моддаси бўйича Жиноят иши қўзғатилган, суд томонидан унга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 27 сентябр куни Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишдан кейин фаолиятида йўл қўйган жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Мансур Алихонов туман ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Шунингдек, Асака ҳокимининг фуқарони менсимасдан гаплашгани видеоси ҳам тарқалганди. 

Мансур Алихонов 2020 йилнинг сентябрь ойида Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловга қадар Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У жанг маҳоратини кўрсатгани билан ҳам ижтимоий тармоқларда танилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг