Бир нафар судья ишдан олинди, 25 нафари интизомий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жиноят иши бўйича туман суди раисни ишдан олди, яна 25 нафар судья интизомий жавобгарликка тортишга розилик берди. Бу ҳақда бугун кенгаш матбуот хизмати «Телеграм»даги каналида маълум қилди.
Вазифасидан озод этилган суд раиси судьялик қасамёдини бузгани айтилади. Бундан ташқари Кенгаш март ойида ваколат муддати тугаган 4 нафар судьяни навбатдаги 10 йиллик муддатда тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилган.
Пировардида, Судьялар олий кенгаши қарорига асосан:
Аброрбек Азимович Каримов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Баходиржон Бахтиёрович Эргашев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига;
Камолиддин Равшанович Муродов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси лавозимига;
Қобулжон Ғуломжон ўғли Абдуллаев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди, дейилади ахборотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter