Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда судьялар турмуш ўртоқлари билан кинога таклиф этилди. Мақсад – маданий ҳордиқ эмас...

Тошкентда судьялар турмуш ўртоқлари билан кинога таклиф этилди. Мақсад – маданий ҳордиқ эмас...

Худди шундай: шанба – дам олиш куни пойтахт судлари судьялари турмуш ўртоқлари билан Алишер Навоий номидаги кино саройига (собиқ «Панорама») таклиф этилди.

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирдан мурод — маданий хордиқ эмас. Балки давлат раҳбарининг ўтган йилнинг 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги сонли фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлардан бири ўлароқ ўтказилди.

Қайд этилган фармонда суд тизимида коррупциянинг барвақт олдини олиш устувор вазифа сифатида қўйилган экан, қуруқ маъруза ёки турфа рақамлар билан қоғоз безаш орқали унинг сифатли ижросини таъминлаб бўлмайди.

Шундан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши ноанъанавийроқ йўл тутди. Яъниким, Кенгаш буюрмасига кўра, қисқа метражли «Пушаймон» фильми суратга олинганди. Мансабини суиистеъмол қилгани ортидан жиноий жавобгарликка тортилган тизим собиқ вакилининг аянчли қисмати ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур фильм иштирокчиларга қўйиб берилди.

Тадбирга судьяларнинг турмуш ўртоқлари ҳам таклиф этилгани боисики, оила – жамиятнинг ажралмас қисми, ундаги муҳитнинг жамиятга таъсири ўз-ўзидан равшан. Инсоннинг камолида ҳам, заволида ҳам оиланинг ўрни катта. Шу оддий ва ўлмас ҳақиқат унутилмаса, оилага қўшилиб, жамият ҳам фаровонлашиб бораверади. Зеро, ҳалолликни касб қилмоқ судья учун қанчалар муҳим бўлса, қонун устуворлигисиз тараққиётга эришмоқ қийин. Қонун устуворлигини таъминламоқ эса судьяларнинг чекига тушган.

Шу тариқа, бўлиб ўтган тадбирда маърузабозлик бўлгани йўқ. Қуруқ ва узоқ гапирилиб, ҳеч кимнинг энасани қотирилмади. Тадбир бошида мақсад-муддаони тушунтирган Кенгаш раиси, хулоса ҳамманинг ўзига тан деб, гапни қисқа қилганининг сабабиям шунда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг